Спорт | 09:00 / 13.12.2017
7989
2 дақиқада ўқилади

«Лацио» Италия чемпионатини бойкот қилмоқчи

«Лацио» клуби А Сериядан ўрин олган «Торино»га (1:3) қарши ўйиндаги можародан сўнг, Италия чемпионатини тарк этиш ҳақида ўйламоқда.

Premium Sport хабарига кўра, клуб президенти Клаудио Лотито жамоасининг сиёсий ўйин қурбони бўлаётгани ва ташқи кучлар уни кучли тўртликка киришига қаршилик қилаётганига ишончи комил.

«Торино»га қарши ўйинда, Яго Фальке ўз жарима майдонида қўли билан ўйнаганида, бош ҳакам «Лацио» фойдасига пенальти белгиламаган эди. Бундан ташқари, етакчи ҳужумчи Чиро Иммобиле рақиб ҳимоячиси Николас Бурдиссо билан тўқнашиб кетганидан сўнг, бош ҳакам такрорий видеолавҳани томоша қилиб, уни майдондан четлатганди.

Ўйиндан сўнг, «Лацио» бош мураббийи Симоне Индзаги қаторасига тўрт ўйиндан бери ҳакамлар унинг жамоасига қарши ишлаётганидан нолиган эди. Яримҳимоячи Луис Альберто эса, «Лацио»нинг кучли тўртликка кираётгани кимларгадир ёқмаётганини айтди.

Мавзуга оид