Иқтисодиёт | 19:09 / 16.12.2017
82830
1 дақиқада ўқилади

Президент барча турдаги товарлар бўйича экспорт божхона божларини бекор қилди

Фото: Fotolia

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 декабрдаги фармонига биноан барча турдаги товарларга экспорт божхона божлари ва товарларни экспорт қилишни лицензиялаш бекор қилинди.

Давлат раҳбари 15 декабрь куни «Экспортни рағбатлантириш ва маҳаллий товарларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

Ҳужжатда барча турдаги товарларга экспорт божхона божлари ва товарларни экспорт қилишни лицензиялашни бекор қилиш назарда тутилган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган муайян товарлар бундан мустасно.

Бундан ташқари, ўз маҳсулотларини экспорт қилувчи барча мулкчилик шаклидаги корхоналарга хорижда савдо уйлари ва ваколатхоналарини ташқи бозорларни маркетинг тадқиқот қилиш ҳамда ўз маҳсулотларини реклама қилиш учун очишга рухсат берилди. Улар консигнация шартларида товарларини етказиб беришлари ҳам мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган муайян товарлар бундан мустасно.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Мавзуга оид