Жаҳон | 21:52 / 17.12.2017
10602
1 дақиқада ўқилади
Bentley машинаси сотиб олинган куниёқ ўғирлаб кетилди
Санкт-Петербургда яшовчи 25 ёшли йигит 13 йиллик Bentley’ни сотиб олган куниёқ уни ўғирлаб кетишди. У машинани суғурталашга ҳам улгурмаган.
16 декабрда йигит эндигина сотиб олган машинасини уйи олдида қолдирган. У кечга яқин машинасидан хабар олмоқчи бўлганда, машинаси йўқлигини билиб қолган. У шундан кейин ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.