Озарбойжонда белида ортиқча жинсий аъзоси бўлган бола дунёга келди
Озарбойжонда ноодатий патологияга эга ўғил бола дунёга келди. Бу ҳақда 1news.az хабар бермоқда.
Гап шундаки, боланинг белида ортиқча жинсий аъзоси бўлган. Таъкидланишича, шу билан бирга боланинг нормал жинсий аъзоси ҳам мавжуд.
“Боланинг нормал жинсий аъзоси ҳам мавжуд. Белидаги жинсий аъзо эса паразит бўлиб, у жарроҳлик йўли билан олиб ташланди”, деб маълум қилди Педиатрия илмий-тадқиқот институти неонатология бўлими бошлиғи Гюндуз Агаев.
“Ортиқча аъзо онанинг бачадонида ривожланмай қолган иккинчи ҳомилага тегишли бўлган. Бу эгиз ҳомиладан фақатгина шу аъзо қолган ва у нормал ривожланган ҳомиланинг белига ўрнашиб қолган. Бу ортиқча паразит аъзо боланинг белига шикаст етказилмаган ҳолда олиб ташланди. Болакай уйига қўйиб юборилди ва энди бошқалардан ҳеч нимаси билан фарқ қилмайди”, деб қўшимча қилган шифокор.
Таъкидланишича, боланинг ота-онаси ва уни туғдирган шифокорлар иккита жинсий аъзога эга болани кўришганда карахт ҳолга тушишган.
Бундай патология жуда кам бўлса-да, учраб туради ва бола учун бирор-бир асоратсиз жарроҳлик йўли билан бартараф этилади.
Мавзуга оид
18:30 / 28.12.2024
Путин AZAL самолётига «Россия ҳаво ҳудудида физик ва техник таъсир бўлгани учун узр сўради» – Озарбойжон президенти сайти
17:58 / 28.12.2024
Путин самолёт ҳалокати юзасидан Озарбойжон президенти Илҳом Алиевдан узр сўради
17:43 / 28.12.2024
Озарбойжон Россия фуқароларининг мамлакатда бўлиш қоидаларига ўзгартириш киритади
18:40 / 27.12.2024