Жаҳон | 16:26 / 22.12.2017
4530
1 дақиқада ўқилади
Boeing Бразилиянинг Embraer'ини сотиб олмоқчи
Американинг Boeing авиакорпорацияси Бразилиянинг Embraer SA авиасозлик конгломератини харид қилишга доир музокараларни ўтказмоқда. Бу ҳақида Boeing матбуот релизида хабар берилди.
Аниқлик киритилишича, айни дамда томонлар шартноманинг асосий параметрларини муҳокама қилишмоқда.
"Биз муҳокамалар қандайдир транзакцияларни амалга оширишга олиб келишига кафолат бермаймиз", - дейилади матбуот релизида.
Boeing ва Embraer бу борада ҳеч қандай қўшимча изоҳлар бермаган.