Спорт | 23:30 / 25.12.2017
15918
1 дақиқада ўқилади

Авиаҳалокатда омон қолган футболчи протез оёғи билан гол киритди (видео)

Авиаҳалокатда омон қолган, “Шапекоэнсе” (Бразилия) клуби дарвозабони Жаксон Фольман хайрия учрашувида иштирок этди. Футболчи фалокат сабабли бир оёғидан маҳрум бўлган, бироқ спортни ташлашни истамаган.

Дарвозабон бу учрашувда тўпни протез оёғи билан киритган. Унинг оёғини фалокат сабабли олиб ташлашга тўғри келган. Фольман учрашув давомида протез оёғи жароҳат олгандек ўзини тутгани билан йиғилганлар ва рақиб жамоа ўйинчиларида табассум уйғотган.

Фольман авиаҳалокатдан кейин яқиндагина илк машғулотни ўтказган. У фаолиятини қайта бошлаб,  Паралимпиадада иштирок этмоқчи. Ўтган ой Фольман уйланди. Унинг тўйида авиафалокатда омон қолган яна икки ўйинчи Алан Рушел ва Нету меҳмон бўлганлар.

2016 йил ноябрда “Шапекоэнсе” ўйинчилари кетаётган самолёт Медельинда ҳалокатга учраган. Бунинг оқибатида 71 киши ҳалок бўлган, 6 киши омон қолган. 

Мавзуга оид