Жаҳон | 16:10 / 26.12.2017
23726
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон йўлларидаги яхвонлик туялар ва отларга ҳам муаммо туғдирмоқда (видео)

Қозоғистондаги йўлларда кузатилаётган яхвонлик нафақат автомобиль ҳайдовчилари, балки йўлни кесиб ўтаётган ҳайвонларга ҳам қийинчиликлар туғдирмоқда. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берди.

Ушбу мамлакатдаги йўллар қопламаси қишки ёмғирдан сўнг ҳақиқий яхмалакка айланди. Интернетда йўлни кесиб ўтишга ҳаракат қилаётган ва сирпанчиқ йўлдан ўтишга жуда қийналаётган отлар ҳамда туялар тасвирланган видеолар пайдо бўлди.

Масалан, отлар тасвирланган видеода ҳайвонларнинг барчаси ҳам йўлнинг нариги томонига ўта олишнинг уддасидан чиқа олмаганини кўриш мумкин. Отлардан бири, яхмалакка қарши «курашишдан» чарчаб, йўлнинг ўзига ўтириб қолган.

Машинадан олинган бошқа видеода эса, туялар гуруҳи йўлнинг бошида тўхтаб қолганини кўриш мумкин. Улар бу жойни кесиб ўтиш жуда мушкул ишга айланишини сезишгандек гўё.

Энг ёш туя эса катталарининг тўхтаб қолганига парво ҳам қилмай йўлга чиқиб кетган ва сирпаниб кетди. У йўлнинг қоқ ўртасига йиқилган.

Мавзуга оид