Жаҳон | 14:39 / 27.12.2017
20949
2 дақиқада ўқилади

"Уйда ёлғиз" фильми фанатлари учун "Кевин каби яша" хизмати йўлга қўйилди

Скриншот: Уйда ёлғиз

"Уйда ёлғиз" фильмининг иккинчи қисми суратга олинган Нью-Йоркдаги Plaza Hotel меҳмонхонаси меҳмонларга бир кун кинолента бош қаҳрамони каби яшаш хизматини таклиф қилмоқда. "Кевин каби яша" хизматлари машҳур фильмнинг 25 йиллиги муносабати билан йўлга қўйилган. Boston 25 News шу ҳақида маълум қилди.

Албатта, актёр Тим Карри сизларни консьерж ролида қарши олмайди, Дональд Трамп ҳам ҳоллда сизга йўл кўрсатиш учун ҳаддан ташқари банд, бироқ меҳмонхона раҳбарияти ҳақиқий байрамона кайфиятни ваъда қилмоқда. 

Ўзини Кевин Маккалистердек ҳис қилишни истаган ҳар қандай меҳмонга 895 доллар эвазига комедия дисклари тўплами, 1992 йилги ресторан менюси - ўша пайтлардаги болаларнинг севимли таомлари, эсдалик сувенирлари, шунингдек, фотокабинада суратга тушиш ҳамда номерда катта музқаймоқ ейиш имкони тақдим этилади - барчаси фильмдаги кадрларни ёдга солади.

Қўшимча тўлов учун Empire State Building осмонўпар биносининг кузатув майдонига кўтарилиш, Кевиннинг йўналиши бўйлаб лимузинда саёҳатга буюртма бериш ва Wollman Rink муз саройига бориш ҳам мумкин.

Мавзуга оид