Спорт | 08:26 / 31.12.2017
8004
1 дақиқада ўқилади

Шотландия чемпионатида фанатлар бир-бирлари билан “қор жанги” уюштиришди (видео)

Шотландиянинг иккинчи лигаси – чемпионшипда рақиб жамоалар мухлислари ўртасида эҳтимол “тарихдаги энг беозор олишув” юз берди.

“Сент-Миррен” ва “Данди Юнайтед” клублари ўртасидаги учрашувда икки жамоа мухлислари бир-бирларига қор отишга қарор қилишди.

“Сент-Миррен”нинг уй майдони “Пейсли 2021 Стэдиум”да мезбон ва меҳмон жамоалар мухлислари жойлашган трибуналар бир-биридан анча узоқ бўлгани сабабли, рақиблар бир-бирларига адоватни мушт билан эмас, балки қор отиш билан намойиш қилишди ва бир-бирларига қорлар улоқтира бошлашди.

Бу олишувда ким ғолиб бўлгани номаълум, бироқ майдонда мезбон жамоа 2:0 ҳисобида ғолиб бўлди.

“Сент-Миррен” 41 очко билан, “Данди Юнайтед” 36 очко билан чемпионшипнинг 1- ва 2-ўринларини эгалламоқда. Чемпионшип ғолиби тўғридан-тўғри Премьер-лигага йўлланма олади, 2-ўринни эгаллаган жамоа плей-офф ўйинларида иштирок этади.

Мавзуга оид