Жаҳон | 17:30 / 02.01.2018
6269
1 дақиқада ўқилади

Бағдод Эрон ва Туркия билан чегара ҳудудларида назорат ўрнатди

Фото: Anadolu

Ироқ марказий ҳукумати Туркия ва Эрон билан чегара ҳудудларида назорат-ўтказув пунктларида назоратни ўз қўлига олган.

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободийнинг давлат маслаҳатчиси Эҳсон аш-Шаммарийнинг маълум қилишича, Курд мухторияти маъмурияти мамлакат шимолидаги барча назорат-ўтказув пунктларини расмий Бағдодга топширган.

«Ироқ Курдистони Ироқ Конституциясига амал қилган ҳолда чегарадаги барча ўтказув пунктлари ва божхона пунктларини, шунингдек, мамлакат шимолидаги аэропортлар назоратини марказий ҳокимиятга топширди», - дея ёзган аш-Шаммарий ижтимоий тармоқда.

Айни вақтда махсус қўмита иш режаси тайёрланган ва Бағдоддагилар Арбил вакиллари қарорини кутишмоқда.

«Референдум ортда қолди», - дея қайд этган Ироқ бош вазири маслаҳатчиси. У Ироқ Курдистони раҳбарияти вакиллари Бағдодга таклиф этилганини қўшимча қилган.

Мавзуга оид