Давлат раҳбарлари қишки таътилни қаерда ўтказмоқда?
Давлат раҳбарлари, сиёсатчи ва амалдорлар ҳам дам оладими? Қуйидаги таснифда дунёнинг етакчи давлат раҳбарлари қишки таътилни қандай ўтказиши ҳақида баён қилинади.
Қишки таътилни қор ёғмайдиган Флоридада ўтказаётган Дональд Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг кўп йиллик одатларига содиқ қолиб, қишки байрамларни қуёшли Флорида штатида жойлашган Палм-Бич соҳилбўйи курорт зонасида кутиб олди. Бу ерда президентнинг Мар-а-Лаго номли резиденцияси бўлиб, кенг гольф майдончасига эга.
Бу йил Дональд Трамп ва унинг аёли биринчи марта давлат раҳбари ҳамда биринчи хоним сифатида байрамни Мар-а-Лагода ўтказмоқда. Шу туфайли, резиденцияга ташриф буюриш ақл-бовар қилмас даражада мураккаб вазифага айланди. Мушкулотга сабаб бўлган омил нарх-навонинг космик даражада баланд эканлигидан ташқари, президент Дональд Трамп айнан шу жойда қишки таътилни ўтказмоқчи бўлганидадир.
Маълумот учун, Мар-а-Лаго клуби ҳақиқий аъзолигига кириш учун биринчи мажбурий бадалнинг ўзи 200 минг АҚШ доллари қийматида белгиланган. Бир марта кириш учун 700 АҚШ доллари, йилига эса 15 минг АҚШ доллари тўлаш керак. Хуллас, АҚШ президентини қишки таътилда Флориданинг қимматбаҳо гольф клубидан топиш мумкин.
Ҳақиқий немисча характерга хос ҳаракат
Германия канцлери Ангела Меркель хоним турмуш ўртоғи билан Альп тоғларида дам олишни маъқул кўради. Бу ОАВ ва жамоатчилик учун янгилик эмас, негаки, у бир неча ўн йилдан буён қишки таътилни Швейцария тоғларида ўтказишни хуш кўради. Айтганча, 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида Меркел хоним фақат Гермина брендидаги тоғ чанғисидан фойдаланган.
Норфолк қасридаги қироллик оиласи
Буюк Британияда ҳам ажойиб анъанага узоқ йиллар давомида шаклланиб бормоқда: қиролича Елизавета II турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп билан қишки таътилни мароқли ўтказиш учун Сандригемдаги Норфолк қасрига йўл олган. Ушбу қаср қироличанинг шахсий мол-мулки ҳисобланади.
Рождество куни оиланинг барча яқин аъзолари Норфолкда жам бўлади. Эрталабки нонуштадан сўнг, Елизавета II Муқаддас Мария Магдалина черковига ташриф буюриб, халққа мурожаатномасини ўқиб эшиттиради.
Байрам кунлари уяли алоқа воситалари ўчирилмасин!
21 декабрь куни ўзининг 40 ёшини кенг нишонлаган француз етакчиси Рождество ва Янги йил кунлари, ундан кейинги кунларда ҳам ишга яқин бўлишни хуш кўрмоқда. Қўл остидаги Вазирлар Маҳкамаси аъзоларига ҳам қўл телефонларини фаол бўлишини сўраган.
Елисей саройида ёзилган тантанали дастурхондан сўнг, президент ва унинг рафиқаси Брижит Ле Туке шаҳрига йўл олди. Айни маскан Франциядаги энг қиммат ва нуфузли курорт зоналардан бири сифатида эътироф этилади.
Канада Бош вазири ҳар доимгидек «ўз репертуарида»
Ўтган йили миллиардер мусулмон Оға-хон таклифи билан Багам оролларидаги шахсий мол-мулкда дам олишга қарор қилган Канада Бош вазири Жастин Трюдо бу гал оддийликни маъқул кўрди. Гап шундаки, Манфаатлар тўқнашуви ва этика масалалари бўйича комиссар Мэри Доусон Трюдони лавозимини эгаллаб турган пайтда мансабини суиистеъмол қилишда айблаган эди. Унинг фикрича, шахсий таклифлар Канада Бош вазирининг келгуси қарорларига таъсир ўтказади.
Бу йил эса Оттавадан узоқ бўлмаган ҳукумат қароргоҳида дам олишни маъқул кўрган Жастин Трюдо оиласи билан бирга қишки таътилни ўтказмоқда.
Мавзуга оид
17:34 / 15.12.2024
Жанубий Корея президенти лавозимидан вақтинча четлатилди
22:08 / 04.12.2024
Намибияда биринчи марта аёл киши президент этиб сайланди
18:25 / 02.07.2024
“Эрон президентлигига номзодларга аҳоли ишончига кириш учун вақт камлик қилди” — Азим Умидий
09:37 / 11.10.2023