Жамият | 09:42 / 08.01.2018
13968
1 дақиқада ўқилади

Тўнғиз кафега ташриф буюрганларга ҳужум қилди (видео) 

Жанубий Кореянинг Куми шаҳридаги кафелардан бирига тўнғиз бостириб кириб, у ердаги одамларга ҳужум қилди.

Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, кузатув камералари қайд қилган воқеа 1 январда юз берган. Тўнғиз одамларга ҳужум қилиб, кафени остин-устун қилган. Ташриф буюрувчилар орасида саросима бошланган. Улардан кўпчилиги кафедан қоча бошлаган, қолганлари эса қўлларига тушган нарса билан ҳимояланишган. Охир-оқибат тўнғиз кафени тарк этган.

Кафе эгасининг айтишича, тўнғизни кафега у ердан анқиб турган таомлар ҳиди жалб қилган.

Мавзуга оид