Жаҳон | 00:03 / 09.01.2018
25377
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг иссиқ жойларидан бирида қаторасига иккинчи йил қор ёғди

Фото: Karim Bouchetata

Жазоирда, Саҳрои Кабир чўлида жойлашган Айн-Сафр шаҳрида қор ёғди. Чўлдаги қорни фотосуратчи Карим Боучатата тасвирга олди. Унинг бу суратлари TSA Algerie порталида жойлаштирилди.

“Чўлда олтин қумлар ва тоза оқ қор бирлашган гўзал манзара ҳосил бўлди”, деб ёзилган суратларга изоҳда. 

Маълум қилинишича, қор ёққан куни – 8 январдаёқ ҳаво ҳарорати исигандан кейин эриб кетган.

Ўтган йил Саҳрои Кабирда қор декабрда ёққан. Ўшанда ҳам бу манзарани Боучатата суратларда муҳрлаганди. У таъкидлаганидек, бу ҳудудда қорни 2013 йилдан бери кузатмаган ва маҳаллий аҳоли бундай об-ҳавога таажжубланишган.

Фото: Karim Bouchetata

 

Мавзуга оид