Ўзбекистон | 13:25 / 10.01.2018
8548
1 дақиқада ўқилади

Credit Suisse делегацияси Ўзбекистонга келди

Фото: Reuters

Тошкент шаҳрига Швейцариянинг Credit Suisse банки бошқарувчи директори Стефан Гериг бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
 
Ташриф дастурида ҳамкорликка оид истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш мақсадида мамлакат ҳукумати, қатор вазирлик ва идоралар, етакчи банк тузилмалари, давлат компаниялари билан учрашувлар ҳамда музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. 

Маълумот учун, “Credit Suisse” банкига 1856 йилда асос солинган бўлиб, айни пайтда жаҳондаги энг етакчи молия муассасаларидан бири ҳисобланади ҳамда 50 та давлат ҳудудида фаолият юритади. 

Мавзуга оид