ЖАРда ирқий ёзувли свитер сабабли H&M дўконлари остин-устун қилинди
ЖАРда ирқчилик билан боғлиқ можаро сабабли H&M компанияси дўконлари остин-устун қилинди. Бу ҳақда eNCA телеканали хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, гап Йоханнесбургдаги ва Преториядаги дўконлар ҳақида кетмоқда. Телеканал томондан намойиш қилинган фотосуратлар ва видеода одамлар дўконларга ёпирилиб кириб, у ерни остин-устун қилаётганларини кўриш мумкин. Воқеа жойига полициячилар етиб келган.
Бунга эса аввалроқ компания болалар кийимлари тўплами рекламасидаги суратни чоп этгани сабаб бўлган. Суратда қора танли бола эгнида “Жунглидаги энг зўр маймун” деган ёзувли свитерда тасвирланган. Ушбу сурат кўплаб танқидлар келтириб чиқарган, компания ирқчиликда айбланган. Реклама ўчириб ташланиб, компания ўз узрини келтиришига қарамасдан, ушбу воқеа атрофидаги можаро босилмаяпти.
Маълум қилинишича, ушбу ҳодисага қарши бутун ЖАР бўйлаб норозиликлар уюштирган “Иқтисодий эркинлик учун курашувчилар” ҳаракати етакчиларидан бири “ирқчиликка жисмоний қаршилик кўрсатган” намойишчиларни қўллаб-қувватлаган.
Суратдаги боланинг онаси танқидчиларни ўзларини босиб олишга ва ушбу сурат атрофида ўринсиз можарони авж олдирмасликка чақирган.
Мавзуга оид
09:22 / 16.12.2024
ЖАР ХЖС ордери туфайли Путинни G20 саммитига таклиф қилмайди
23:10 / 07.12.2024
ЖАРда авария юз берган ташландиқ шахтадан 153 киши олиб чиқилди. Уларнинг аксарияти ноқонуний мигрантлар
11:30 / 19.10.2024
ЖАР Исроилга қарши геноцид бўйича ишни охиригача етказишга қарор қилди
14:40 / 05.08.2024