Жаҳон | 11:44 / 15.01.2018
48938
2 дақиқада ўқилади

Чимкентдаги тўйга 179 минг долларлик торт тайёрланди (фото, видео)

Чимкентдаги тўй учун россиялик қандолатчи Ренат Агзамов томонидан нархи 179 минг доллар бўлган, баландлиги 4,2 метр келувчи торт тайёрланди. 

Ғаройиб торт тасвирланган видео ва фотолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ренат Агзамовнинг Instagram’даги саҳифасида ёзишича, унинг жамоасига тўрт метр келадиган тортни тайёрлаш учун уч кун талаб этилган.

 

A post shared by RENAT AGZAMOV (@renat_agzamov) on

Мусиқий продюсер Жан Мукановнинг Telegram каналида хабар беришича, торт Чимкентдаги тўй маросими учун махсус тайёрланди.

"Кеча Чимкентдаги Rixos меҳмонхонасида ажойиб тўй бўлиб ўтди! Меҳмонлар орасида жуда кўп юлдузлар бор эди – Валерия, Шон, боксчи Геннадий Головкин. Ёш оилага бахт тилайман!" – дея ёзди Муканов Telegram’да.

Унинг аниқлик киритишича, тўйни ўтказган оилани яхши танийди. "Жуда яхши одамлар ва бойликларини, ишончим комилки, ҳалол йўл билан ишлаб топишган", - дея ёзди Муканов.

Тортнинг баландлиги 4,2 метр, диаметри 3 метр, оғирлиги тахминан 1500 кг.

Мавзуга оид