Жаҳон | 11:28 / 16.01.2018
10966
1 дақиқада ўқилади

Рустам Имомали Душанбе ҳокимияти молиявий фаолиятини текшириш талаби билан чиқди

Фото: News.tj

Душанбе ҳокими Рустам Имомали Тожикистон Молиявий назорат ва коррупция билан кураш бўйича давлат агентлигидан пойтахт ҳокимияти фаолиятини текширувдан ўтказишни сўради. Бу ҳақда Душанбе ҳокимияти ахборот хизмати хабар берган.

Рустам Имомали коррупцияга қарши кураш маҳкамасига тегишли мурожаат юборган. Ҳужжат пойтахтда бюджет маблағларидан фойдаланиш шаффофлиги ҳамда мақсадли ишлатилишини таъминлаш мақсадида юборилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Молиявий назорат ва коррупция билан кураш бўйича Давлат агентлиги Тожикистон президентининг республика ҳамда пойтахт бюджет маблағларидан фойдаланилишини текшириш бўйича кўрсатмасини бажарган эди. Ўшанда Душанбе шаҳрида қурилаётган ва аввал фойдаланишга топширилган 69 та объектда бюджет маблағлари талон-торож этилгани аниқланган.

Мавзуга оид