Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари KUN.UZ таҳририятига ташриф буюрди
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев KUN.UZ таҳририятига ташриф буюрди.
Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари, ахборот алмашиш, матбуот, ноширлик, матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланган Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари билан KUN.UZ вакиллари ва ижодий жамоаси иштирокида давра суҳбати ташкиллаштирилди.
Давра суҳбати давомида бугунги интернет-журналистикасининг ютуқ ва камчиликлари, муаммолари ҳақида фикр алмашилди. Электрон ОАВни ривожлантириш, уни ҳақиқий, миллий қадриятларимизга мос равишда тараққий топиши учун қилиниши лозим бўлган ишлар борасида таклифлар ўртага ташланди.
Ўзбекистон миллий журналистикасининг қарийб 150 йиллик ўтмиши, уни босиб ўтган йўли ва ҳозирги кундаги ҳолати танқидий муҳокама қилинди. Интернет-нашрларининг давлат ташкилотлари манбалари билан ишлашдаги муаммоли вазиятлар, ихтисослашган соҳалардаги мутахассисларнинг етишмаслиги долзарб масалалардан бири экани алоҳида қайд этилди.
Келгусида Ўзбекистон электрон нашрлари орасида давра суҳбатларини ташкил қилиш, долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва фикр алмашиш бўйича мунтазам йиғилишлар ташкил қилиш мақсадида махсус ассоциация ёки интернет нашрлари клубини тузиш бўйича таклиф ўртага ташланди.
Мавзуга оид
15:00 / 21.12.2024
Kun.uz'нинг YouTube'даги обуначилари сони 3 миллиондан ошди
00:48 / 28.12.2023
Полша давлат оммавий ахборот воситалари тугатилганини эълон қилди
21:46 / 20.04.2023
2022 йилда рекорд даражада кўп журналист ҳибсга олинди
19:17 / 15.03.2023