Жаҳон | 19:20 / 18.01.2018
34493
1 дақиқада ўқилади

Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевга таъзия изҳор этди 

Фото: Tengrinews

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ақтўбе вилоятида йўловчи автобусининг ёниб кетиши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан президент Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Қозоғистон халқи номидан ва шахсан ўзимнинг номимдан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўрайман. Жабрланганлар тезроқ соғайиб кетиши ва ўз оилалари бағрига қайтишини тилайман», - дейилади телеграммада. 

Бундан ташқари, Қозоғистон раҳбари топшириғига кўра ҳодиса тафсилотлари ва сабабларини аниқлаштириш учун ҳукумат комиссияси ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда ёниб кетган автобус Россиянинг қайси шаҳрига кетаётган бўлгани айтилганди.

 

Мавзуга оид