Ўзбекистон | 17:30 / 18.01.2018
39709
1 дақиқада ўқилади

Президент топшириғи билан махсус ҳукумат комиссияси тузилди

Бугун, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе области Ирғиз райони ҳудудида “Икарус” русумли йўловчи автобуси ёниб кетди ва йўловчиларнинг 52 нафари ҳалок бўлди, 5 киши омон қолди. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, фожиа оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Kun.uz манбаси маълумот беришича, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан бош вазир раҳбарлигида махсус ҳукумат комиссияси тузилган. Унинг таркибидан Ташқи ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа муассасалар вакиллари ўрин олишган.

Махсус комиссияга Қозоғистон вакиллари билан ҳамкорликда Ақтўбедаги ҳодиса сабабларини ўрганиш ҳамда ҳалок бўлганларнинг фуқаролигини аниқлаш ишлари вазифа қилинган.

Мавзуга оид