Жаҳон | 20:10 / 19.01.2018
24410
1 дақиқада ўқилади

Туркманистонда долларнинг «қора бозордаги» қиймати ошмоқда ​

Фото: xronikatm.com

Ашхобод шаҳрида хорижий валюта - АҚШ долларининг туркман манатига нисбатан «қора бозордаги» қиймати рекорд даражага етиб келди. Бу ҳақда Хроника Туркменистана нашри хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, айни пайтда 1 АҚШ доллари пойтахт «қора бозорида» 11-11,3 манатга тенг, деб эътироф этилмоқда. Сўнгги марта, хорижий валютанинг туркман пулига нисбатан қиймати ўтган йилнинг декабрь ойида ўрнатилган эди: 1 доллар = 10,4 манат.

Нашр эълон қилган хабарга кўра, Туркманистон банклари тақдим этган халқаро банк пластик карточкасидан хорижда ҳар куни 50 АҚШ доллари қийматида нақд пул ечиб олиниш мумкинлиги айтилган бўлсада, амалда ундай эмас.

Хориждан юборилган пуллар эса ўз вақтида эгаларига берилмаяпти. Гап шундаки, нақд хорижий валюта билан боғлиқ муаммо Туркманистондаги тижорат банкларининг ишида муаммолар келтириб чиқармоқда.

Мавзуга оид