Жаҳон | 02:00 / 23.01.2018
10142
1 дақиқада ўқилади
«Олтин тўп» соҳиби Жорж Веа Либерия президенти сифатида қасамёд келтирди
1995 йилда жаҳоннинг энг яхши футболчисига бериладиган «Олтин тўп» совринини қўлга киритган Жорж Веа Либериянинг янги президенти сифатида қасамёд келтирди.
«Мен умримнинг кўп йилини стадионларда ўтказганман, лекин бугунги ҳиссиётларимни бирор нарсага қиёслай олмаяпман.
Бу ғалабага мамлакат ёшларининг, аёлларининг қўлловисиз эришишим мумкин бўлмас эди», — деган Веа инаугурация маросими чоғида. Янги президентнинг сўзларини BBC келтирмоқда.
Президентнинг қасамёд келтириш маросими Либерия пойтахти Монровиядаги футбол стадионида бўлиб ўтди.