Жаҳон | 12:50 / 28.01.2018
5956
1 дақиқада ўқилади

Ўрта ер денгизида бир кунда 800 муҳожир қутқариб қолинди 

Фото: Reuters

27 январда Ўрта ер денгизида ўтказилган 5 та операция давомида 800 га яқин муҳожир қутқариб қолинди. Бу ҳақда Италия соҳилбўйи қўриқлаш хизматига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.  

Европага етиб олмоқчи бўлган муҳожирлар 2 та баржа ва 3 та қайиқдан қутқарилган. Операциялар давомида Италия ҳарбий-денгиз флотининг иккита вертолёти Тунисдаги шифохонага 7 нафар болани етказган.

Қутқарувчилар томондан сувдан икки жасад чиқариб олинган. 

2015 йилда Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг бир қатор давлатларида ихтилофлар авж олгани сабабли Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган давлатлар орқали исталган йўллар билан Европага ўтмоқчи бўлаётган муҳожирлар сони кескин ошиб кетган. 

Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, 2017 йилда Европага Ўрта ер денгизи орқали келган муҳожирлар сони 171 мингдан ошиб кетди. Европага йўл олганлардан 3 мингдан кўпроғи йўлда ҳалок бўлган.

Мавзуга оид