Маҳмуд Аббос Трампнинг Ал-Қудс бўйича қарорини танқид қилди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олиш ва у ерга АҚШ элчихонасини кўчириш қарори АҚШни Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнининг воситачилари қаторидан истисно қилади. Бу ҳақда 28 январда Аддис- Абебеда, Африка иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари ва бош вазирларининг 30-учрашувида Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос айтиб ўтди.
“Бизнинг ихтилофни тинчлик билан ҳал қилиш вариантига муносабатимиз ўнлаб йиллардан бери ўзгаришсиз қолмоқда. Бироқ президент Трампнинг Ал-Қудс бўйича қарори АҚШни Исроил фойдасига ён босувчи томонга айлантирди, бу эса АҚШни тинчлик жараёнидаги воситачилар қаторидан истисно қилади”, деб айтган Аббос.
“Моҳиятан, АҚШ Яқин Шарқдаги ихтилофни тинчлик билан ҳал қилишнинг адолатли ва холис вариантини таклиф қила олмайди”, деб қўшимча қилган Аббос.
Аббос ихтилоф икки давлат – Фаластин ва Исроил давлатлари мавжуд бўлиши тамойилига, 1967 йилдаги чегараларга қайтишга, Исроилнинг Фаластин ҳудудларини оккупация қилишни тўхтатишига асосланган бўлиши лозимлигини” айтди. Аббос, шунингдек, барча давлатларни Ал-Қудсда элчихона очишдан сақланишга чақирди.
Мавзуга оид
17:40
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05
АҚШда сўнгги 4 йилда 749 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
15:04
Давлат департаменти АҚШ фуқароларини Беларусни зудлик билан тарк этишга чақирди
12:27