Жаҳон | 22:08 / 11.02.2018
15094
1 дақиқада ўқилади

Сеулда Шимолий Кореяга қарши намойишлар давом этмоқда

Фото: yonhapnews

Жанубий Корея пойтахти Сеулда Шимолий Кореянинг мусиқий гуруҳи иштироқ этиши керак бўлган майдонда норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Шимолга қарши қаратилган намойишлар давомида Шимолий Корея байроғи ёқиб юборилган. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, шаҳар марказида 1,3 мингга яқин одам йиғилиб, шимолий кореялик спортчиларнинг Олимпиадада бирлашган Корея жамоаси таркибида ўйнаётганига қарши норозилик билдиришган. Маълум қилинишича, Шимолий Корея байроғидан ташқари, намойишчилар шимоллик мухлисаларни тасвирловчи ниқобларни ҳамда бирлашган Корея байроғини ёқишган. Полиция ўтўчиргичлар ёрдамида оловни ўчиришга ҳаракат қилган, бироқ намойишчилар томондан қаршиликка учраган.

Бундан ташқари, намойишчилар Шимолий Кореянинг биринчи раҳбари Ким Ир Сен ва амалдаги етакчиси Ким Чен Иннинг суратларини ёқишга ҳаракат қилишган, бироқ бунга полиция йўл қўймаган. 

Мавзуга оид