Укага мерос қилиб қолдирилган уйда аканинг ҳақи қанчалик?
САВОЛ: Мен 20 йилдан бери 3-кичик туманнинг 1-уй, 15-хонада яшайман ва шу уйнинг солиқ ва коммунал тўловларини амалга ошираман. Бу уй аслида отамнинг номида. Отам вафот этган. Вафотидан олдин укамга мерос хатини ёзиб қолдирганди, лекин мен укамга шу уйни нархида етарли пул бериб, ҳали расмийлаштирмаган эдим. Ҳали ҳам уй укамнинг номида, менга бериш нияти йўқ, бу масалада қаерга мурожаат қилсам бўлади? Уйни ўз номимга расмийлаштира оламанми?
Алибаев Бунёд Раҳматуллаевич.
ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1120-моддасига асосан, фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади.
Васиятнома ёзилган жойи ва вақти кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда тузилиши лозим.
Қуйидаги васиятномалар ёзма шаклда тузилган ҳисобланади:
- нотариал тасдиқланган васиятномалар;
- нотариал тасдиқланган васиятномаларга тенглаштирилган васиятномалар.
- ёзма шаклдаги васиятнома васият қилувчининг ўз қўли билан имзоланиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги қонунининг 39-моддасига асосан, амалга оширилган нотариал ҳаракатни, нотариал ҳаракатни кечиктириш ёки нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш тўғрисидаги қарорни нотўғри деб ҳисоблаган манфаатдор шахс бу хусусда нотариал идора турган жойдаги судга шикоят қилишга ҳақлидир.
Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.
Мавзуга оид
12:29 / 05.12.2024
ЮНEСКО номоддий маданий мерослар рўйхатини кенгайтирди
11:00 / 07.07.2024
Тошкентда ўзганинг хонадонини мерос сифатида расмийлаштириб олган шахслар аниқланди
17:26 / 05.06.2024
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф илмий меросига бағишланган “Пешқадам карвони” лойиҳаси сарҳисоби бўлиб ўтди
11:48 / 24.05.2024