Спорт | 13:15 / 17.02.2018
11216
2 дақиқада ўқилади

Рожер Федерерга “Тарихдаги энг кекса 1-рақамли” унвони топширилди

Фото: AFP

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Нидерландиянинг Роттердамдаги мусобақанинг ярим финалига чиқа олгандан кейин Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) рейтингининг 1-ўрнига кўтарилади.
  
16 февралда теннисчи мусобақанинг чорак финалида учта сетда нидерландиялик Робин Хасни мағлуб этди. Шу тариқа 36 ёшли швейцариялик 19 февралда эълон қилинадиган ATP’нинг янги рейтингида ўзига энг юқори поғонани кафолатлаб қўйди. Айни вақтда рейтингга испаниялик Рафаэль Надаль бошчилик қилмоқда.

Федерер теннис тарихида ATP рейтингида етакчилик қилган энг ёши катта теннисчи бўлади. Аввалроқ бу номга афсонавий Андре Агасси эга эди. Агасси 2003 йилда 33 ёшида рейтингга етакчилик қилган.

Рейтинг 1973 йилдан бери тузиб келинади.

Федерер “Катта дубулға”нинг 2018 йилдаги биринчи мусобақаси – Australian Open финалида хорватиялик Марин Чилични мағлуб эта олди. Рожер шу ғалаба эвазига “Катта дубулға”даги 20-мусобақани ютди.  

Мавзуга оид