Фан-техника | 20:35 / 19.02.2018
11971
3 дақиқада ўқилади

Samsung OLED-дисплейлар нархи сабаб муаммоларга дуч келмоқда

Фото: Hi-news

Samsung ва Apple нафақат жаҳон смартфонлар бозоридаги асосий рақиблар ҳисобланади, балки уларнинг фаолияти бир-бирига тўғридан-тўғри боғлиқ ҳамдир.  Apple Жанубий Корея гигантига ўз гаджетлари учун кўп сонли компонентларга буюртма бериб, унинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланади, Samsung эса бундан фаол равишда салмоқли даромад олади. 

iPhone X сотувлари кутилганидек кечмади, бунга асосан OLED-дисплейлар таннархининг юқорилиги сабаб бўлди. Айнан шунинг учун Samsung ҳозирда янги бозорлар ва мижозларни излашга ҳаракат қилиб, жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Samsung муаммолари ҳақида Nikkei Asian Review нашри маълум қилди. 

Samsung компанияси iPhone X смартфонлари учун кўпроқ OLED-панеллар етказиб бериш мақсадида ишлаб чиқариш қувватини оширганди, бироқ унинг сотувларидан кўзланган натижага эришилмади. Маълумотларга кўра, вазият у қадар ёмон эмас, албатта. Зеро Apple биринчи марта ўз смартфонини муддатидан илгари сотувдан олмоқда. Охир-оқибат Жанубий Корея компанияси жуда кўп талаб бўлмаган дисплейлар билан қолиб кетди - улар нархи баландлиги туфайли ҳеч кимга керак бўлмай қолди. Ишлаб чиқарувчиларнинг аксарияти аввалгидек нисбатан арзонроқ LCD-экранлар билан ишлашни маъқул кўришмоқда. 

Хитойнинг энг йирик смартфон ишлаб чиқарувчилари ўрта тоифа қурилмаларни ишлаб чиқаришга диққатни қаратмоқда ва фақат саноқли компанияларгина ўз маҳсулотларида OLED-дисплейларни қўллаш имконига эга бўлади. Статистикага кўра, фақақт Oppo ва Vivo компанияларининг 5-10 фоиз смартфони OLED-экранлар билан мақтана олади. Бундай панеллар СК-дисплейлардан 40 фоизга қиммат туради. Ўрта сегментдаги бюджет смартфон ва қурилмалар бозорлари ўзаро фаол рақобатга киришгани ҳисобга оладиган бўлинса, ишлаб чиқарувчилар доимо ўз маҳсулоти компонентларининг таннархини пасайтиришга ҳаракат қилишади. 

Бугунга келиб Жанубий Корея компанияси OLED бозорининг 95 фоизини назорат қилади, бироқ яқин орада бу ўзгариши мумкин. LG Display, шунингдек Хитойнинг BOE Technology Group и Tianma Micro-electronics компаниялари ҳам ўзларининг бу борадаги ишлаб чиқариш қувватини оширмоқда. 

Мавзуга оид