Марҳамат тумани МТМларига ўтган йилгидан икки баробар кўп маблағ ажратилди
Марҳамат тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларини 2017 йил учун ажратилган бюджет маблағлари жами 7 млрд. 60 млн. 725 минг сўмни ташкил қилган. Шу жумладан 1 гуруҳ иш ҳақи харажатларига жами 4 млрд. 259 млн. 992 минг сўмни, 2 гуруҳ иш ҳақидан ажратма харажатлари 1 млрд. 45 млн. 393 минг сўмни, 4 гуруҳ бошқа харажатларнинг режаси 1 млрд. 301 млн. 632 минг сўмни ташкил этган. 4 гуруҳ харажатларида озиқ овқат харажатларига 561 млн. 852 минг сўм, юмшоқ жиҳозлар сотиб олиш учун 81 млн 335 минг сўм, мебел жиҳозларини сотиб олиш учун 63 млн сўм, коммунал соҳа харажатларига 53 млн 412 минг сўм, дори дармон харажатлари 6 млн 230 минг сўмни ташкил этган. Бундан мактабгача таълим муассасаларини жорий таъмирлаш харажатларига 214 млн 256 минг сўм, замонавий қозонлар ўрнатиш ва иссиқлик тизимини мукаммал таъмирлаш харажатларига жами 321 млн. 547 минг сўм маблағлар ажратилган.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3231-сонли “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизми хамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сонли Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарори ижросини таъминлаш ва мактабгача таълим муассасаларининг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш шароитларини яратиш, давлат ва хусусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жорий этиш белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрсида”ги қарори билан тасдиқланган давлат бюджети параметрларига хамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йилнинг 10 январидаги № АК/112-03-34-14/75 сонли хатига мувофиқ Марҳамат тумани мактабгача таълим бўлими ҳамда унинг тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларининг 2018 йил учун ажратилган бюджет маблағлари жами 8 млрд. 333 млн. 865 минг сўмни ташкил қилган. Шу жумладан 1 гуруҳ иш ҳақи харажатларига жами 5 млрд. 51 млн. 865 минг сўмни, 2 гуруҳ иш ҳақидан ажратма харажатлари 1 млрд. 262 млн. 966 минг сўмни, ёки 2017 йилда тасдиқланган бюджет кўрсаткичларига нисбатан ҳар иккала харажат моддалари бўйича 18 фоизга орттириб режалаштирилиши кўзда тутилди. 4 гуруҳ бошқа харажатларнинг режаси 2 млрд. 19 млн. сўмни ташкил этади ёки 2017 йилда 4 гуруҳ харажатлари учун режалаштирилган маблағларга нисбатан жами 60 фоизга орттириб режалаштирилиши белгиланган. Шунингдек озиқ овқат маҳсулотлари сотиб олиш учун 2017 йилда жами 561 млн. 852 минг сўм режалаштирилган бўлиб, ушбу кўрсаткичлар 2018 йилда бир ярим баробарга кўп режалаштирилиш белгилаб олинган. Таълим муассасаларининг жорий таъмирлаш харажатларига 2017 йилда 214 млн 256 минг сўм маблағ режалаштирилган, 2018 йилда бу кўрсаткич 515 млн сўмга ёки ўтган йилга нисбатан икки ярим баробар кўп миқдорида режалаштирилиши кўзда тутилган худди шунингдек замонавий қозонлар ўрнатиш хамда иситиш тизимини мукаммал таъмирлаш харажатлари учун 2017 йилда 321 млн. 547 минг сўм маблағ режалаштирилган бўлиб 2018 йилда бу кўрсаткич икки баробарга ёки 524 млн. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари тумандаги 18 ҳамда 23 мактабгача таълим муассасаларни филиалларида бола қатнови ўсиши эвазига уларда 4 тадан асосий гуруҳлар шаклланиб, 2017 йил 16 декабрда Марҳамат туман ҳокимини қарорига мувофиқ яна 2 та 3,4 мактабгача таълим муассасаси алоҳида юридик мақом билан ўз иш фаолиятини 2018 йил 1 январдан бошлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрсида”ги қарорига асосан туман марказида жойлашган 10,5 соатлик мактабгача таълим муассасалари бир оиладан бир бола учун 115,0 минг сўм, икки нафар бола учун 86,0 минг сўм, худди шундай 9,5 соатлик мактабгача таълим муассасалари бир оиладан бир бола учун 85,0 минг сўм, икки нафар бола учун 64,0 минг сўм этиб белгиланиб қўйилган.
Қишлоқ ҳудудида жойлашган 10,5 соатлик мактабгача таълим муассасалари бир оиладан бир бола учун 105,0 минг сўм, икки нафар бола учун 84,0 минг сўм, худди шундай 9,5 соатлик мактабгача таълим муассасалари бир оиладан бир бола учун 60,0 минг сўм, икки нафар бола учун 48,0 минг сўм этиб белгиланиб қўйилган. Марҳамат туманида жойлашган 21 та мактабгача таълим муассасаларидан 9 таси 10,5 соатлик иш режимида қолган 12 та мактабгача таълим муассасаси 9 соатлик иш режимида фаолият кўрсатиб келишмоқда. Бундан ташқари ушбу таълим муассасаларида таҳсил олиб келаётган 2518 нафар ёш авлодга етарли шарт шароитлар яратиш мақсадида 2018 йилда жами 25 дона ёки 43 млн 100 минг сўм сўмлик газ плита, 15 дона ёки 39 млн 750 минг сўмлик музлаткич жамланмаси билан таъминлаш алоҳида белгиланиб олинган. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги № 528 сонли “Давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисида”ги НИЗОМга мувофиқ муассаса ходимларини моддий рағбатлантириш иш ҳақи харажатларнинг ўн беш фоизи миқдорида режалаштирилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2017 йилдаги ПҚ-3276 сонли мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан Марҳамат туман ҳудудида 13 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этилмоқда. Ушбу таълим муассасаларини ташкил этиш учун ташаббускор фуқаролар ўз маблағи ҳисобидан 5 млрд 300 млн сўм ва давлат томонидан 12 млрд 500 млн имтиёзли банк кредитлар ажратилиши режалаштирилган. Бу билан тумандаги 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 785 нафар бола қамраб олинади.
Мавзуга оид
14:43 / 20.12.2024
ОТБ Ўзбекистонда мактабгача таълимни яхшилашга кўмаклашади
10:14 / 01.05.2024
Булоқбоши тумани ҳокими Марҳамат туманига ишга ўтказилди
16:18 / 20.04.2021
Самарқанддаги мактабгача таълим тизимида қатор ноқонуний ҳолатлар аниқланди
18:34 / 12.04.2021