Фан-техника | 15:00 / 23.02.2018
8031
2 дақиқада ўқилади

Daimler eActros электр юк машинасини қачон ишлаб чиқариши маълум бўлди

Фото: Hi-News

Daimler концерни вакиллари Штутгартда бўлиб ўтган матбуот анжумани давомида Actros янги оғир электрфураси тасвирини намойиш этишди. Уни уч йилдан сўнг кенг кўламда ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Юк машинаси 18 дан 25 тоннага қадар оғирликда бўлади ва бир қувватда 200 километр масофа босиб ўтиши мумкин.

Юк машиналар умумий қуввати 250 кВт бўлган иккита электр двигатель ҳамда ҳажми 240 кВт.с.лик иккита аккумулятор билан жиҳозланади, улардаги қувват цикли 3 дан 11 соатгача бўлади.

Компания вакилларининг таъкидлашича, юк машиналар шаҳар четида нарсаларни олиб ўтиш учун қўлланилади, сабаби уларнинг юриш масофаси шаҳарлараро рейсларга етмайди, бироқ улар кузовда бир вақтнинг ўзида 11,5 тонна юкни олиб ўтиши мумкин, бу эса бугунги кунда электр юк машиналар орасидаги энг яхши кўрсаткич бўлади.

Фото: Hi-News
Фото: Hi-News

Аввалроқ юк машиналарни 2020 йилга келиб ишлаб чиқариш режалаштирилганди, бироқ кейинчалик бу муддат яна бир йилга узайтирилди. Концерн янги электр юк машинасининг нархи ҳақида ҳозирча маълумот бермади.

Мавзуга оид