Жаҳон | 15:35 / 27.02.2018
5417
1 дақиқада ўқилади

АҚШ корпорацияси Sky’ни 31 млрд долларга харид қилмоқчи

Фото: Sky

Американинг Comcast корпорацияси Британиядаги Sky Plc’ни харид қилиш бўйича таклиф билан чиқди. Бу ҳақда корпорация матбуот релизида айтилади.

Comcast 22 млрд фунт (31 млрд доллар) ёки ҳар бир акция учун 12,5 фунт стерлинг таклиф қилди. Хабарда таъкидланишича, бу сумма Sky’ни Руперт Мердокка тегишли бўлган 21st Century Fox медиагуруҳи харид қилмоқчи бўлган пулдан 16 фоизга кўпроқдир.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил декабрида 21st Century Fox Британиянинг Sky телекомпаниясини 18,5 млрд фунт стерлингга харид қилиш ниятида экани маълум бўлганди.

Шу билан бирга, 2018 йилнинг январида Британия назорат маҳкамаси Мердокнинг Sky билан келишувига қарши чиққани хабар берилди. Монополияга қарши идора баёнотида айтилишича, Мердок оиласи аъзолари Буюк Британия жамоатчилик фикрига жуда катта таъсир кўрсата бошлаган.

Мавзуга оид