Жаҳон | 16:51 / 27.02.2018
21237
1 дақиқада ўқилади

Тайванда ҳожатхона қоғози «жазаваси», вазиятга бош вазир ҳам аралашди

Фото: Reuters

Тайвань аҳолиси дўконларда ҳожатхона қоғози захирасини шоша-пиша харид қилишга киришиб кетди. Бу ҳақда Financial Times ёзмоқда.

Бундай хатти-ҳаракатга маҳсулот тез орада қимматлашиши ҳақидаги янгиликлар сабаб бўлди. Бу ҳожатхона қоғози ишлаб чиқариладиган ёғоч массаси нархининг ўсиши билан боғлиқ.

Вазиятга Тайвань бош вазири Уильям Лай ҳам аралашишга мажбур бўлди. У фуқароларни тинчланишга чақирган.

Газетанинг Тайвань ОАВга асосан таъкидлашича, дам олиш кунлари ҳожатхона қоғози сотувлари оддий кўрсаткичлар билан солиштирганда 22 баробарга ошиб кетган.

Тайвань Иқтисодиёт вазирлигининг қайд этишича, ёғоч массаси ишлаб чиқарувчилари билан алоқада бўлиб турибди. Вазирлик маълумотларига кўра, ярим тайёр маҳсулот тақчиллиги кутилаётгани йўқ.

Мавзуга оид