Жаҳон | 09:30 / 28.02.2018
4384
1 дақиқада ўқилади
Бразилия президентига қарши тергов муддати узайтирилди
Судья Луис Роберту Баррозу Бразилия президенти Мишел Темерга қарши тергов муддатини яна 60 кунга узайтирди.
Tercera портали маълумотларига кўра, Баррозунинг ушбу қарори Бразилия федерал полициясининг бу борада федерал прокурорнинг ижобий қароридан кейинги мурожаатига жавоб бўлган.
Президентнинг портларни бошқариш тизимини ўзгартириш ҳақидаги фармони терговга сабаб бўлган. Таъкидланишича, гўёки бу фармон Темер бошчилик қилувчи Бразилия демократик ҳаракати партиясига пора берилгани эвазига Rodrimar компаниясига фойда келтириши мумкин бўлган фармон ҳисобланади.