Фан-техника | 10:33 / 01.03.2018
17977
2 дақиқада ўқилади

GetContact Telegram’дан ўзиб кетиб, Ўзбекистонда App Store етакчисига айланди

Фото: GetContact

GetContact иловаси App Store Uzbekistan’да етакчиликни қўлга олди, у узоқ вақт давомида биринчи марта Telegram’дан ўтиб кетди, деб ёзмоқда Spot.uz.

GetContact ўзини фойдаланувчи рақами дўстларининг телефон китобларида қандай ёзилганини текширишга имкон берувчи илова сифатида талқин этади.

Бундан ташқари, илова уни ўрнатган рақамларнинг ягона базасини тўплаши сабабли номаълум рақамни аниқловчи сифатида ишлаши мумкин.

Фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, аслида, илова ижтимоий тармоқларни текширади ва тасодифий тартибда натижалар беради.

GetContact фойдаланувчилик шартномасида очиқ кўрсатилганки, ишлаб чиқувчилар ахборотдан фойдаланиши ва уни учинчи шахслар билан бўлишиш ҳуқуқига эга. Масалан, илова рақамлар рўйхати, телефон рақамлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар, электрон почта, СМС-хабарлар ва қўнғироқлар ёзувларига кириши мумкин.

Маълум бўлишича, ишлаб чиқувчилар маълумотни ўғирлайди. АҚШдаги App Store’да у ўнлаб салбий изоҳларга эга, уларда илова контакт маълумотларини ўғирлагани айтилади. Февраль ойи бошида илова Қозоғистонда блоклаб қўйилди.

 

Мавзуга оид