Жаҳон | 09:50 / 01.03.2018
5406
2 дақиқада ўқилади

Венесуэла ва Колумбия чегарасидаги тўқнашувлар оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Фото: AP

Колумбия билан чегарада Венесуэла хавфсизлик кучлари билан қуролли тўқнашувлар оқибатида 7 киши ҳалок бўлди.

“Тўқнашувларда ҳарбий тузилмалардан 7 нафар колумбиялик, жумладан 5 эркак ва 2 аёл ҳалок бўлди”, деб ёзган марказий ҳукумат томонидан Венесуэланинг Тачира штати “ҳимоячиси” этиб тайинланган Фредди Берналь твиттердаги саҳифасида. Берналь, шунингдек, Венесуэланинг шаҳар қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини эгаллайди.

Тўқнашувлар 27 февралда Тачира штатининг Уренья муниципалитетида юз берган. Штат хавфсизлик хизматлари 7 та ўқотар қурол, гранаталар, 3 та автомобил ва яна шунча мотоцикл мусодара қилган. 

2,2 минг кмлик Венесуэла ва Колумбия ўртасидаги чегара контрабандачилар ва наркомафия расмий ўтказиш пунктларини четлаб ўтган ҳолда ўз маҳсулотларини ўтказувчи ҳудуд ҳисобланади. Венесуэла президенти Николас Мадуро Колумбиянинг мафиоз гуруҳларини Венесуэла иқтисодиётига зиён етказишда айблаб келади.

Чегара 2015 йил августда контрабандачиларнинг ҳарбийларга ҳужумидан кейин Мадуронинг буйруғига кўра бир йилга ёпилганди. Чегараларнинг секин-аста очилишига 2016 йил августда келишиб олинганди.

Мавзуга оид