Спорт | 21:03 / 02.03.2018
40370
2 дақиқада ўқилади

Жаҳон чемпионатида енгил атлетика тарихида мисли кўрилмаган ҳолат юз берди

Фото: Reuters

Бирмингемда енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотларда ўтаётган жаҳон чемпионатида ушбу спорт тарихида мисли кўрилмаган ҳолат юз берди. Гап шундаки, 400 метрга югуриш бўйича 3-саралаш баҳсида иштирок этган барча спортчилар дисквалификация қилиндилар. 

Ушбу баҳсда 5 спортчи иштирок этган. Дастлаб фальстарт учун 2017 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби қатарлик Абдуллоҳ Харун четлатилган.

Сўнгра қолган 4 иштирокчи: ямайкалик Стивен Гэйл, латвиялик Аустрис Карпинскис, Багам оролларидан Алонсо Рассел ва Гренададан Бралон Таплин қайта стартга чиқиб, масофани югуриб ўтишган. Бироқ ҳакамлар спринтерларнинг барчасини четлатиш ҳақида қарор чиқарган: улар масофани ўтиш вақтида ўз полосаларидан ташқарига чиқиб кетганлар.

Халқаро енгил атлетика федерациялари уюшмаси матбуот хизмати ушбу ҳолатни бундай даражадаги мусобақалар учун мисли кўрилмаган деб атаган.

Мавзуга оид