Ўзбекистон | 13:05 / 07.03.2018
11550
3 дақиқада ўқилади

«Ўзбекэкспертиза»га янги раҳбар тайинланди

Фото: Ўзбекэкспертиза

«Ўзбекэкспертиза» АЖ Кузатув кенгаши умумий йиғилишининг қарори билан Улуғбек Абдуғаниев бош директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар берган.

Улуғбек Абдуғаниев илгари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Кредит ташкилотлари инспекцияси департаментида турли лавозимларда фаолият юритган. У бу лавозимда Раҳим Давроновни алмаштирди. Р.Давронов акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш ва монопол бўлмаган хизмат турларини ривожлантириш масалалари бўйича директор лавозимига тайинланди.

«Ўзбекэкспертиза» АЖда ўтказилган йиғилиш давомида компаниянинг фаолияти танқидий таҳлил қилинди ва ташкилот ривожланишининг устувор йўналишлари белгиланди.

«Ҳозирги кунга қадар, ташқи иқтисодий фаолият учун ТН-кодлар аниқлашини экспертизадан ўтказиш ва эксперт хулосаларини тақдим этиш, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига қадар қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилмоқда, – дейди ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев. - Компаниянинг синов комплекси «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитацияланганлигига қарамасдан, енгил ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги каби қатор соҳаларда лаборатория тадқиқотлари натижалари халқаро стандартларга жавоб бермайди».

Вазир шунингдек, «Ўзбекэкспертиза» АЖ мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлардан четда тура олмаслигини ва қисқа вақт ичида чет эл ва маҳаллий тадбиркорлар учун кўрсатиладиган хизматларнинг самарадорлигини оширишга, жамият фаолиятининг барча соҳаларида ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишига қаратилган ўзининг комплекс ислоҳотларини амалга ошириш ва тақдим этилаётган хизматлар доирасини кенгайтириши зарурлигини таъкидлади.

Акциядорлик жамиятининг асосий вазифаси Ўзбекистон тадбиркорларига янги бозорларга чиқиш ва Республиканинг ташқи иқтисодий фаолиятида иштирокини кенгайтиришга кўмаклашишдир. Ташқи савдо вазирининг сўзларига кўра, компаниядаги ҳозирги ҳолат, мамлакатдаги ташқи савдо ҳажмини ошириш, фаол ва муваффақиятли тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун қулай шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган либерализация сиёсатига мос келмайди.

Акциядорлик жамиятининг олдига, лаборатория ускуналарини босқичма-босқич модернизациялаш ва янгилаш, халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий лаборатория синови усулларини жорий этиш топширилди. Шунингдек, «Ўзбекэкспертиза» АЖга жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини билан ишлаш, кадрлар тайёрлаш ва меҳнат ҳақларини тўлаш сиёсатини қайта кўриб чиқиши зарур. Бошқа асосий вазифалар қаторида, давлат хизматлари кўрсатишнинг электрон тизими «Ягона дарча»га интеграция қилиш ва компания томонидан тақдим этилаётган хизматлар сифатини ва қулайлигини оширишга йўналтирилган бошқа инновацияларни ишга тушириш.

Улуғбек Абдуғаниев 1977-йилда туғилган, ТДИУнинг «Бухгалтерия ҳисоби ва Аудит» йўналиши бўйича бакалавр даражасига эга. Шунингдек, У.Абдуғаниев Корея Республикасининг «KAIST» илғор илмий технологиялар институтини тамомлаган, магистр даражасига эга.

Мавзуга оид