Спорт | 11:50 / 11.03.2018
20740
4 дақиқада ўқилади

Фото: «Вест Ҳэм» мухлислари ғазабга минди, клуб раҳбарияти орқа эшикдан қочди

«Вест Ҳэм» мухлислари анча вақтдан буён клуб раҳбариятига – порнография саноати орқали бойлик орттирган Дэвид Салливан ва Дэвид Голд, шунингдек вице-президент, британиялик медиаюлдуз Карен Брэдига нафратларини турли йўллар билан изҳор этиб келишмоқда. Жорий мавсумда жамоа жуда ёмон иштирок этмоқда, «болғачилар»ни хавфли ҳудуддан атиги 3 очко ажратиб турибди. 30-турда «Бёрнли»га қарши ўйин олдидан мухлислар кенг кўламли тартибсизликлар, норозилик акциялари уюштиришга тайёргарлик кўришди.

Фото: Getty Images

Аммо акциялар ташкиллаштирилмади, биринчидан фанатларнинг турли гуруҳлари мувофиқликда ҳаракатлана олишмади, қолаверса акциялар режасидан олдиндан хабардор бўлган полициячилар мухлисларни ҳар қадамда назорат қилишди.

Фото: Getty Images

«Жамоа муҳим, раҳбарият эмас. «Болғамиз» тобут ясайди», – шундай қўрқинчли сўзлар ёзилганди мухлислар қўлларидаги шарфларда.

Фото: Getty Images

«Вест Ҳэм» стадионида клуб раҳбарларини агрессив шиорлар ёзилган плакатлар билан кутиб олишди. «Биз орзу учун пул тўладик, эвазига даҳшат олдик», – дея ёзилган мухлислар баннерларидан бирида.

Фото: Getty Images

«Вест Ҳэм» мухлислари ўйин арафасида жамоа тарихидаги асосий футболчи бўлган Бобби Мурнинг ўлимига 25 йил тўлгани муносабати билан ажойиб перфоманс ҳосил қилишди.

Ўйиннинг 66-дақиқасигача ҳисоб 0:0 кўринишида эди, иккинчи бўлимнинг иккинчи қисмида эса «Бёрнли» ҳисобни очди. Шундан сўнг майдонга норози мухлислар битта-битта югуриб туша бошлашди. Уларни жамоа футболчилари, масалан, Жеймс Коллинз тинчлантиришга уринди.

Фото: Getty Images

Аммо «Вест Ҳэм» сардори Марк Нобл муроса қилиб ўтирмади, у мухлислардан бирини уриб газонга ағдарди.

Фото: Getty Images
Фото: Getty Images

Стюардлар қўлларидан келганча ҳаракат қилишди.

Фото: Getty Images

Аммо «Вест Ҳэм» футболчиларини тўхтатиб бўлмасди. Улардан бири бурчакдаги байроқчани суғуриб олганди.

Фото: Getty Images
Фото: Getty Images

Полициячилар майдон эгаларининг фанатлари жойлашган трибуналарни ўраб олишга мажбур бўлди.

Фото: Getty Images

«Бёрнли» футболчилари эса тартибсизликлар бошланган вақтда трибунадаги ёш мухлисларни чақириб олиб, улар зарарланмаслиги учун ўзларининг захира ўриндиғидан жой беришди.

Фото: Getty Images

Якунда «Вест Ҳэм» 0:3 ҳисобида ютқазди. Англияда клуб бир неча ўйинни мухлисларсиз стадионда ўтказиш билан жазоланиши ҳақида гапира бошлашди (чунки клуб стадионда тартиб сақлай олмади). Айтиш мумкинки, «Вест Ҳэм»нинг баъзи футболчилари Дэвид Салливан ва унинг дўстлари юзини кўрмасликдан хурсанд ҳам бўлишади.

Фото: Getty Images

Ўйин якунига мухлислар «Вест Ҳэм» хўжайинлари ўтирган ложага бостириб кирмоқчи бўлишди, натижада, ўйин якунига 5 дақиқа қолганида клуб босларини орқа эшикдан эвакуация қилишди.

Фото: Getty Images

Мавзуга оид