Ўзбекистон | 22:50 / 11.03.2018
30833
2 дақиқада ўқилади

Юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари беришнинг янги тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январь кунги ПҚ–2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражаларини беришнинг янги тартиби белгиланади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2920, 2017 йил 28 август) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Kun.uz'га маълум қилди.​

Уларга кўра, эндиликда махсус унвон ва мартаба даражасига эга бўлган бошқа давлат органларидан давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига ўтказилган ходимларга махсус унвон ва мартаба даражасига тенглаштирилган мартаба даражаси берилиши белгиланди.

Бундан ташқари, юридик хизмат ходимларини мартаба даражасига тавсия этиш ҳақидаги ҳужжатлар ҳар чоракда хатловдан ўтказилиб, хатлов натижасига кўра давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 10 кунлик муддат ичида тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига юборилиши белгиланди.

 

Мавзуга оид