Сурхондарёда коллеж ўқувчиси бўлган қиз чақалоғини бўғиб ўлдирди
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида 2018 йил 7-8 март куни Қишлоқазон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан янги туғилган ўғил бола чақалоқнинг бўйин соҳасига мато бўлаги боғланган ҳолда жасади топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида чақалоқнинг онаси аниқланди, у Қизириқ туманида яшовчи, касб-ҳунар коллежи ўқувчиси, Н.Т. бўлиб чиқди.
2018 йил 28 февраль куни Н.Т. уйида ўғил бола чақалоқни туғиб, ҳеч кимга билдирмай ўзининг кийими билан чақалоқни бўғиб ўлдириб, сўнг жасадни юқоридаги каналга ташлаб юборганлиги аниқланган.
Кўрилган чоралар натижасида Н.Т. қўлга олинган.
Мавзуга оид
23:25 / 22.12.2024
Россияда сафар сумкаси ичидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди
18:43 / 20.12.2024
Google Maps фотосурати Испаниядаги қотилликни очишга ёрдам бериши мумкин
18:14 / 16.12.2024
Сурхондарёнинг учта туманида замонавий туристик марказлар ташкил этилади
16:51 / 16.12.2024