Нигерия ўғирлаб кетилган 110 нафар қизни озод этиш бўйича музокара ўтказмоқчи
Нигерия президенти Муҳаммад Бухорий маъмурияти “Боко Ҳаром” радикал гуруҳи билан 19 февраль куни мамлакат шимоли-шарқидаги Йобе штатида жойлашган Дапчи қишлоғидан ўғирлаб кетилган 110 нафар мактаб ўқувчиси бўлган қизни озод этиш ҳақида музокаралар ўтказиш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Маъмуриятдан таъкидлашларича, музокараларни ўтказиш варианти ҳарбий ечимдан кўра афзалроқ. Хабарда кўрсатилишича, Нигерия ҳукумати мактаб ўқувчиларини уларга ҳеч қандай зарар етмаган ҳолда озод этиш мақсадида халқаро ташкилотлар ва музокарачилар билан ўзаро алоқада бўлиб турибди.
Бухорий февраль ойи охирларида қизлар ўғирлаб кетилганини тасдиқлади. У рўй берган ҳодисани миллий фалокат, деб атади.
Мавзуга оид
14:40 / 14.12.2024
Литийга талаб ошгани ортидан Нигериядаги конларда болалар меҳнатидан фойдаланилмоқда
12:12 / 02.12.2024
Нигерияда ноқонуний нефт заводлари йўқ қилинди
15:12 / 26.10.2024
Нигерияда бензовоз портлаши оқибатида 181 киши ҳалок бўлди
14:10 / 26.10.2024