Жаҳон | 08:20 / 17.03.2018
31882
1 дақиқада ўқилади

Пластик идишлардаги сув орқали организмга қанча пластик тушиши аниқланди

Фото: Fotolia

Нью-Йорк штати университети олимлари пластик идишларга қадоқланган сувнинг бир литрида микропластикнинг ўртача 325 заррачаси бўлишини аниқлашди. 

Кимёгарлар ўз тадқиқотларида Европа, Африка, Осиё, Шимолий ва Жанубий Америкадаги 9 та давлатда ишлаб чиқарилувчи 259 та пластик идишни ўрганиб чиқишди. Танлаб олинган намуналар орасида дунёга таниқли брендлар идишлари ҳам бўлган.  

Кимёвий таҳлил барча идишлардан фақатгина 17 тасида микропластик излари бўлмаганини, қолганларида эса микропластикдан бир литр сувга 10 минг заррача борлигини кўрсатган. Топилган заррачалардан аксарияти 6 микрометрдан 100 микрометргача ўлчамда бўлган, бу эса тахминан инсон сочи қалинлигига тенгдир.

Бунда микропластикнинг катта қисми идишларнинг қопқоғи тайёрланадиган полипропилен эканлиги аниқланган.

Аввалроқ олимлар инсоният пластик қадоқлаш идишлари технологияси пайдо бўлгандан кейин тахминан 8 млрд тонна пластикни тайёрлаганини аниқлашганди. Бу миқдордан учдан икки қисми чиқиндихоналарда ва Дунё океани сиртидаги “чиқинди доғларида” сақланади.

Мавзуга оид