Жаҳон | 23:44 / 18.03.2018
14277
2 дақиқада ўқилади

Икки сураткаш деярли бир хил суратни “ўзиники” дея можаролашди

Фото: Unwire

Сураткаш Рон Рисман АҚШнинг Нью-Гэмпширидаги маёқнинг бўрон вақтидаги суратини олиб, у билан ижтимоий тармоқларда бўлишган. Сурат маҳаллий телеканал эътиборини тортган ва уни муаллифидан сўраб эфирда кўрсатган. Шундан кейин томошабинлардан бири Рисманни ушбу суратни ўғирлашда айблаган.

Аниқланишича, худди шунга ўхшаш сурат яна бир сураткаш Эрик Грендон томонидан олинган. Қизиқарлиси, икки сурат ҳам бир-бирига деярли 100 фоиз ўхшашдир. Шундан кейин сураткашлар бир-бирлари билан боғланиб, Грендон Рисманга суратларни таққослаш учун RAW-файлни юборишини айтган.

Фото:Unwire

Рисман икки суратни батафсил таҳлил қилганда суратларда деярли сезилмас фарқ борлигини аниқлаган. Суратларда панжара ва сув сачрашларида фарқ бўлган. 

Фото: Unwire

Аниқланишича, бир-бирини танимайдиган икки фотосуратчи маёқни бир вақтнинг ўзида, бир ракурсдан, бироқ миллисония фарқ билан суратга олишга муваффақ бўлишган. Эркаклар суратга олаётганларида уларни 30 метрлик масофа ажратиб турган. Натижада иккала сурат ҳам оригинал деб топилган.

Мавзуга оид