Жаҳон | 14:40 / 20.03.2018
5385
1 дақиқада ўқилади

Стивен Спилберг бешинчи «Индиана Жонс»ни қачон суратга олишни бошлаши айтилди

Фото: Global Look Press

Режиссёр Стивен Спилберг бешинчи «Индиана Жонс»ни қачон суратга олишни бошлаши ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда Vulture хабар бермоқда.

Саҳналаштирувчи режиссёрнинг сўзларига кўра, суратга олиш ишлари келаси йилга режалаштирилган, ҳамда уларнинг камида бир қисми Буюк Британияда бўлиб ўтади.

Спилбергнинг ваъда беришича, у Бирлашган Қиролликка 2019 йилнинг апрелида қайтиб келади.

Айни дамда «Индиана Жонс — 5»нинг катта экранларга чиқиши 2020 йилнинг 10 июлига мўлжалланган. Фильмнинг номи ҳозирча йўқ.

Мавзуга оид