Спорт | 22:00 / 20.03.2018
8800
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар КХЛ ўйинларини томоша қилиш имкониятига эга бўлишди

Фото: god2018.org

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси КХЛ (Континентал хоккей лигаси) плей-офф босқичи ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Маълумки, Евроосиёнинг энг кучли турнирида Россия, Беларус, Қозоғистон, Латвия, Словакия, Финляндия ва Хитой клублари иштирок этмоқда.

Энди юртимиз хоккей мухлислари ҳам «Sport TV» орқали энг сара баҳсларни томоша қилиш имкониятига эга бўлишди.

«ЎзМТРК масъул ходимлари турли спорт мусобақаларининг телетрансляция ҳуқуқини қўлга киритиш бўйича мунтазам ҳаракатда. Бу борадаги амалий тадбирлар тўхтаб қолмайди. Яқин вақт ичида ЎзМТРК телетомошабинларни янада каттароқ хушхабарлар билан хурсанд қилиш борасида иш олиб бормоқда»,- дейди МТРК «Sport» ДУК директори Зоҳид Каримов.

Мавзуга оид