Жамият | 09:51 / 26.03.2018
19050
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда мудҳиш ЙТҲ, икки киши ҳалок бўлди ва 8 инсон жароҳатланди

Фото: mvd.uz

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 24 март куни соат 16.30ларда Новбур маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган Ж.У. ўзининг бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасини “Шеробод-Жарқўрғон” 4Р-103 йўлининг 7-километрида ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган 1969 йилда туғилган А.З. бошқарувидаги “Камаз” юк автомашинасига урилиб, тўқнашув содир этган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада “Дамас” автомашинаси йўловчилари 1959 йилда туғилган М.А. ва 2016 йилда туғилган Л.А. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ҳамда ҳайдовчи Ж.У. ва яна 8 нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Мавзуга оид