Ўзбекистон | 13:35 / 27.03.2018
16135
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Федерика Могерини ва Сергей Лавровни қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 март куни Федерика Могеринини қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, давлат раҳбари «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини билан учрашув ўтказган.

Шунингдек, президент Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ҳам мулоқот ўтказди.

Хабарга кўра, давлат раҳбари «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун келган Сергей Лавровни қабул қилди.

Мавзуга оид