АҚШ суди Google компанияси Oracle’нинг муаллифлик ҳуқуқларини бузган деб топди
АҚШ апелляция суди Google компанияси Oracle компанияси томонидан яратилган Java дастурлаш тилидан ноқонуний фойдалангани ҳақида қарор чиқарди.
“Google янги платформасини яратишда ўзининг шахсий дастурлаш интерфейсларини ишлаб чиқиш ёки Oracle интерфейсларини лицензиялаш орқали муаллифлик ҳуқуқларига амал қилиши мумкин эди, бироқ компания Oracle маҳсулотини нусхалашга қарор қилган”, дейилган суд қарорида.
Апелляция суди ушбу можаро бўйича ишни Сан-Францискодаги федерал судга йўллаган. Бу суд эса Google компанияси Oracle’га тўлаб бериши керак бўлган компенсация миқдорини белгилайди.
2010 йилда Oracle компанияси Java дастуридан даромад олмаслигида Google’ни айблаб, унинг устидан судга шикоят аризаси топширган. Oracle фикрича, Google’нинг Android операцион тизимини бепул тарқатиш қарори Oracle’нинг Java дастури қисмига муаллифлик ҳуқуқини бузган. Бу эса компания даромади камайишига олиб келган.
Бироқ ҳакамлар суди 2016 йилда Google компанияси Oracle томонидан яратилган Java дастурини муаллифлик ҳуқуқи ҳақидаги қонунчиликда кўзда тутилган ҳалол қўллаш қоидасига мувофиқ қўллагани ҳақида қарор чиқарган. Бу эса Google’га Oracle’га бож тўламасликка имкон берган. 2017 йил бошида Oracle ушбу қарор юзасидан шикоят аризаси топширган.
Мавзуга оид
12:10 / 22.12.2024
“Қотил” чатбот, касалликни олдиндан аниқлайдиган ақлли узук ва супер компютер – технодайжест
17:12 / 20.12.2024
Google қидирувида «Калмар ўйини»ни ўйнаш имконияти пайдо бўлди
16:42 / 16.12.2024
Google йил давомида энг кўп қидирилган мавзуларни эълон қилди
23:20 / 10.12.2024