Зангиота туманида кўп тармоқли шифохона ва янги туғуруқхона очилди
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида Наврўз байрами арафасида кўп тармоқли шифохона ва янги туғуруқхона фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Зангиота тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 90 ўринли туғуруқ мажмуаси, 30 ўринли шошилинч ёрдам бўлими, 20 ўринли режали жарроҳлик бўлими, 20 ўринли кардиология, 20 ўринли неврология ва 30 ўринли терапия бўлими тўлиқ иш фаолиятини бошлади.
Шифохонанинг очилиш маросимида шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига 6та “Дамас” русумли автомашина ҳам топширилди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Зангиота туманида шу пайтга қадар 337 ўринли 2та шифохона, 12та амбулатория-поликлиника муассасаси, жумладан 5та ҚВП ва 6та ҚОП ҳамда 1та кўп тармоқли марказий поликлиника ва 1та тез тиббий ёрдам марказий станцияси ҳамда унинг 8та шохобчаси туман аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
23:02 / 18.12.2024
Шавкат Мирзиёев Зангиотада очилган 40 млн долларлик логистика марказини бориб кўрди
11:38 / 25.11.2024
Тошкентда пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
14:18 / 22.11.2024
Зангиотада 14 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
10:20 / 30.10.2024