Спорт | 16:02 / 31.03.2018
15481
1 дақиқада ўқилади

Гарри Каспаров ЖЧ-2018ни бойкот қилишга чақирди

Фото: Grand Chess Tour

Россиялик гроссмейстер, 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаров хорижий сиёсатчиларни Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди. Спортчи ва мухолифатчининг хабари Frankfurter Allgemeine Zeitung газетасида эълон қилинган.

«Мен, одатда, спорт воқеаларини кеч босқичда бойкот қилишга қарши чиқаман, сабаби бу, менинг фикримча, фақат спортчиларга зарар келтиради.

Бироқ мен Москвадаги режим ва Россия раҳбарияти томонидан содир этилаётган душманлик кайфиятидаги ҳаракатлар сиёсий бойкот қилиниши тарафдориман», - дея маълум қилган шахматчи. 

У Буюк Британияда ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ҳамда унинг қизи заҳарланишини Россия томонидан душманлик кайфиятидаги ҳаракатлардан бири сифатида келтирган.

Мавзуга оид